Бир аёл 3 нафар кичик ёшдаги болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлиб, уларни ёқиб юбориш билан бевосита таҳдид қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Матбуот хизмати муносабат билдирди.
"Мазкур ҳолат Хоразм вилояти, Урганч туманида содир бўлган. Ҳозирда бу ҳолатни тўла аниқлаш бўйича ИИО томонидан зудлик билан суриштирув ишлари олиб боришга киришилди. Мазкур ҳодиса Болалар омбудсманининг алоҳида назоратига олинди", дейилади хабарда.
Болаларга нисбатан бундай жиноий ҳаракатлар уларнинг ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошлари томонидан содир этилишидан қатъий назар, айбдор шахсларни қонунда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши таъминланади.