Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади

Испания ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби дипломатга мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

78views0replies
0

dunyo.info

Ўзбекистоннинг Испаниядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жаҳонгир Ғаниев дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан Испания ТИВнинг ташқи ва глобал алоқалар бўйича Давлат котиби Анхелес Морена Бау билан учрашди, деб ёзади "Дунё" ахборот агентлиги.
Суҳбат чоғида кейинги йилларда Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик кўп қиррали янги босқичга кўтарилиб, юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди.
Испания Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби ўзбекистонлик дипломатга икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва уларга барқарор суръат бағишлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва аввал эришилган келишувлар амалга оширилишига ишонч билдирди.
Жаҳонгир Ғаниев 2017 йилдан буён Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида ишлаб келади: дастлаб Муваққат ишлар вакили, 2018 йилда Фавқулодда ва Мухтор Элчи, Жаҳон сайёҳлик ташкилотидаги (ЮНВТО) доимий вакил, 2020 йили ўриндошлик асосида Ватикандаги элчи этиб тайинланган.
Шунингдек, Халқаро зайтун кенгашидаги вакил этиб тасдиқланган. Унга қадар, 2007-2012 йилларда мамлакатимизнинг Италиядаги элчиси ва бир вақтнинг ўзида Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO), Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (IFAD) ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ҳузурида доимий вакил бўлган.
78views0replies
0

Комментарии