Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Абат Файзуллаев Италия президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Тантанали маросим Италия президентининг Рим шаҳридаги расмий қароргоҳи – "Квиринале" саройида бўлиб ўтди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида стратегик мулоқотни илгари суришнинг юксак аҳамияти тасдиқланди, Ўзбекистон ва Италиянинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги истиқболларидан самарали фойдаланишдан икки томон ҳам манфаатдорлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил октябрь ойида Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.