• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 20 ноября 2023

Тошкентда 32 ёшли эркак 15-қаватдан сакраб, ўз жонига қасд қилди

Марҳум эркак икки кун аввал осмонда учгиси келаётганлиги ҳақида аёлига айтган.

816
0
Иллюстрация / Google maps

Бош прокуратура Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 18 ноябрь куни Юнусобод туманида содир бўлган.

Аниқланишича, 32 ёшли Б.Х. ўзи яшаб келаётган кўп қаватли турар жой мажмуасининг 15-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, жонига қасд қилди.

Б.Х. мазкур хонадонда 2000 йилда туғилган Н.Р. билан бирга қонуний никоҳдан ўтмасдан истиқомат қилиб келган. Марҳум ўз жонига қасд қилишидан тахминан 2 кун олдин осмонда учгиси келаётганлиги ҳақида аёлига айтган. 18 ноябрь куни эркак ишга бормасдан уйда қолишини аёлига айтган ва Н.Р. ишдан келгунига қадар Б.Х. ўз жонига қасд қилган.

Маълум бўлишича, марҳум 2020 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида “шизофрения” ташхиси билан рўйхатда туриб, даволаниб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, ўз жонига қасд қилиш сабаблари аниқланиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

816
0