Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда бемор аёлни кўриш учун келган "103" ходими уни зўрлагани айтилмоқда

Аёлнинг сўзларига кўра, фельдшер укол қилганидан кейин аёл ҳолсизланган. Шифокор эса бундан фойдаланиб қолган.

1216views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистондаги университетлардан бирида дарс берувчи олима аёл "103" шифокори томонидан зўрлангани айтилмоқда. Бу ҳақда аёлнинг ўзи Адлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатовага мурожаат қилган.
Шаҳноза Соатова ўзининг Telegram-канали орқали маълум қилишича, 16 ноябрдан 17 ноябрга ўтар кечаси аёл тоби қочгани сабаб тез ёрдам чақирган. Ёлғиз ўзи ёш боласи билан яшагани ва кечқурун бўлгани учун иложи бўлса, аёл шифокор сўраган. Лекин икки соатда ҳам аёл шифокор топилмагани учун тунги соат 00:15 да эркак шифокор бир ўзи келган. Учта шприцда укол қилган. Охиргисини қилаётган пайтдаёқ аёл ўзини ғалати ҳис қила бошлаган.
Тез ёрдам шифокори аёлнинг ожизлигидан фойдаланиб, унга ножўя қилиқлар қилган, қўли билан жинсий зўрлаган. Яна кўпроқ ишлар қилмоқчи бўлган-у, аёл ҳоли борича қаршилик қилавергач, ниҳоят кетган.
“Миям бирдан маст одамникидай гаранг бўлиб қолди, осмонга учаётгандек бўлдим. Эс-ҳушим жойида, лекин оёқ-қўлим бўшашиб ўзимга бўйсунмай, қолди”, - дея аёлнинг сўзларини келтирган Шаҳноза Соатова.
Қайд этилишича, эртаси кечгача аёлнинг ҳаёли ўзида бўлмаган, жума куни кечга бориб нима бўлганини англаб, бонг ура бошлаган. Лекин "102"га қўнғироқ қилингач етиб келган участка нозири етарли тезкорлик кўрсатмаган, аёлга “барибир исботлашингиз қийин” деб мурожаатидан воз кечишга ундаган. Аёл қатъият кўрсатгач, судга оид тиббий экспертизага йўлланма берган.
"Аёл судмедэкспертизага борган, иш куни тугаб қолгани учун иши битмаган. Эртаси шанба ҳам шу аҳвол. Тез ёрдам қолдириб кетган шприцлардаги модда қолдиқларини ҳам ҳеч ким эътиборга олмаяпти. Порталга қилинган қўнғироқлар, мурожаатлар охиригача эшитилмай қўйиб қўйиляпти. Аёл ишонмаяпти адолатга, лекин уни топмоқчи, шундан жуда жонсарак", - дейилади хабарда.
Республика Тез тиббий ёрдам маркази Матбуот котиби Ирода Абдуғаффоровнанинг Соатовага маълум қилишича, чақириққа борган тез тиббий ёрдам фельдшери О.М.нинг иш фаолияти бўйича хизмат текшируви тайинланган. 
1216views0replies
0

Комментарии