• 12 185 сум
    35.56
  • 14 081 сум
    -6.29
  • 153 сум
    2.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 185 сум
    35.56
  • 14 081 сум
    -6.29
  • 153 сум
    2.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 20 ноября 2023

Дзюдо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни олди — фото

Тошкентда бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 16 та медални қўлга киритишди.

651
0
t.me/OlympicUz

Тошкентда бўлиб ўтган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 16 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитаси хабар берди. 

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 7 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар тоифасидаги баҳсларда ҳам ўзбекистонликлар биринчиликни қўлга киритишган эди.

Сўнгги кун дастурида шоҳсупага кўтарилган спортчилар:

Олтин медаль:

-100 кг: Рустам Шораҳматов;

+100 кг: Маҳмуджон Маҳсудов;

-70 кг: Барчиной Қодирова;

-78 кг: Ширинжон Йўлдошева;

+78 кг: Фотима Қурамбоева.

Кумуш медаль:

-81 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов.

Бронза медаль:

-81 кг: Аҳрор Зиёдуллаев;

-90 кг: Алишер Саманов;

+100 кг: Абдуллоҳ Худоёров;

-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова;

+78 кг: Моҳларойим Тўхтамишева.

651
0