Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Шуҳрат” медали соҳиби, таниқли ижодкор, эл севган сухандон Ўткир Сиддиқов оламдан ўтди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод хабар берди.
Маълумот учун, Ўткир Сиддиқов 1945 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг драма ва кино актёрлиги йўналишини тамомлаган. У 1968 йилдан “Шодлик” ашула ва рақс ансамблида ишлай бошлаган.
Ўткир Сиддиқов бошловчи сифатида бугунгача 8 мингга яқин концерт ва тадбирларда қатнашган. У 250 дан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастрол сафарларида бошловчилик қилган.
У 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони, 2017 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.