• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 17 ноября 2023

“Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётган вертолёт ҳалокатга учради

Фожиа оқибатида вертолёт экипажи аъзолари ҳалок бўлди.

914
0
Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, бугун, 17 ноябрь куни соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради.

Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлди. Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

“Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз”, - дейилади хабарда.

914
0