• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 17 ноября 2023

Тожикистонга борган андижонлик аёллар ЙТҲга учраб, вафот этишди

Яна икки нафари тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.

468
0
UzNews.uz / Иллюстрация

Тожикистонда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Андижон вилояти Янгиобод туманида яшовчи икки нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси 12 ноябрь куни соат 17:20 атрофида Душанбе-Хўжанд-Чанок автомобиль йўлида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 50 ёшли Opel Astra ҳайдовчиси К.А. автомобилни қувиб ўтиш чоғида бошқа автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Натижада, К.А. бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўл четидаги пастликка ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида, ҳайдовчи К.А. (тожикистонлик), шунингдек, икки нафар ўзбекистонлик йўловчилар 35 ёшли М.Ю. ва 33 ёшли Д.Х.лар ҳалок бўлишган. Яна икки нафар ўзбекистонлик аёл, 43 ёшли З.Х. ва 39 ёшли Ф.Ю.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

468
0