Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёдаги Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолияти тикланади

Президент Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.

443views0replies
0

UzNews.uz

Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолияти тикланади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди. 
Қайд этилишича, йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш вазифаси топширилди.
Шунингдек, “Термиз – Тошкент” йўналишида туристик вагон, “Сариосиё – Тошкент” йўналишида эса поезд қатнови йўлга қўйилади.
Таъкидланишича, вилоятда 2,5 минг ўринга эга 53 тагина меҳмонхона бор, уларнинг ярми Термиз шаҳрида жойлашган.
Келгуси йилда вилоятга сайёҳлар оқимини 3 баробар ошириш режа қилинаётгани боис, Сурхондарё тадбиркорларига меҳмонхона қуришга “юлдузи”дан қатъий назар субсидия берилиши белгиланди.
443views0replies
0

Комментарии