Ўзгидрометнинг хабар беришича, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудидан нам ва салқин ҳаво массалари ўтиши кутилмоқда. Шанба куни республика бўйлаб жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида қуруқ ҳаво кузатилади.
Якшанба куни республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, баъзан қорга айланиши) кузатилади.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи эса +13...+18 даражагача пасаяди. Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, 18 ноябрь куни эса 21-23 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкентда якшанба куни кечаси ҳаво ҳарорати +7…+9 даражагача тушади.