• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 ноября 2023

Ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган товарларни сотиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилди

Давлат раҳбарининг фармонида назарда тутилган янгилик 2028 йилгача амал қилади.

795
0
Payme

"Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва ўз устав фонида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан сотиб олинган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланма, шунингдек уларнинг импорти 2028 йил 1 январгача ҚҚСдан озод қилинади.

Бундан ташқари, ушбу товарлар (ёки хизматлар) ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотларидан жалб қилинган давлат ташқи қарзи ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида харид қилиниши шарт.

Ушбу товарлар импорти ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган.

795
0