Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда мактаб ўқитувчиси ўз ойлигидан ўқувчиларига стипендия берди

У ўзи синф раҳбарлик қилаётган 10-cинф ўқувчилари орасидан аълочиларни танлаб, “Устоз стипендияси” жорий қилди.

332views0replies
0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактабида 30 йилдан буён рус тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган Ёрқиной Маматисақова ўқувчиларини руҳлантиришнинг ўзгача усулини қўллади, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Ахборот хизмати. 
Қайд этилишича, ўқитувчи интернетда хорижлик педагоглар томонидан йўлга қўйилган яхши тажрибадан хабар топди ва бу тажрибани ўзи синф раҳбарлик қилаётган 10-“Б” синфида қўллаб кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. 
Фидойи педагог 1-чорак якуни бўйича 4 нафар аълочи  ўқувчини аниқлаб, уларга “Устоз стипендияси” беришни йўлга қўйди. Эътиборлиси, мазкур стипендияни синф раҳбарлиги учун тўланаётган маошидан ажратди. Яна 12 нафар аълочи ўқувчиларини тақдирлаб, келгусида бошқа ўқувчиларнинг ҳам яхши ўқиши учун мотивация бера бошлади.  
“I чоракдан стипендия олиш учун кўп ўқувчиларим ҳаракат қилмоқчи. Бир ойда синф раҳбарлик учун оладиган маошим ўқувчиларимга кетса ҳам уларни рағбатлантиришдан завқланаман. Боиси, бу стипендияни жорий қилганимдан сўнг ўқувчиларимнинг ота-онаси қўнғироқ қилиб, раҳмат айтишди. Фарзанди уйга пул солинган конвертни очмай олиб бориб, ота-онасига берганини қувонч билан гапиришди. Оила даврасида очилган конвертни уй тўрига қўйиб қўйишибди. Ўқувчиларим кўзидаги қувонч менга у олаётган маошимдан кўра кўпроқ ҳузур берди”, — дейди ўқитувчи.
332views0replies
0

Комментарии