Поиск
RUUZ

Реклама

Abi Doner: ресторан қандай қилиб ҳақиқий донер таъмининг тимсолига айланди

Abi Doner тарихи 2017 йилда Doner X бренди остида ўйин клубидаги мижозларга донер таклиф қилишдан бошланган. 2020 йилда, бутун дунё бўйлаб карантин бўлган даврда ресторан ягона маҳсулот – Abi Doner учун бино қуришни бошлаб, янги кўринишга эга бўлган.

105views0replies
0

Ўзбекистон ресторан дунёсида донер таклиф қиладиган жойлар бисёр. Аммо, кўплаб таклифлар орасида бозорда тўғри алгоритмлар бўйича тайёрланадиган ўзига хос асл донер йўқ эди. Кўплаб хўрандалар шунчаки кўплаб қўшимчалар, соуслар ва зираворлар қўшилган сархил таомни излаб, чинакам қадрият – тўғри пиширилган, юқори сифатли гўштни назардан қочирди. Abi Doner мазкур таомнинг асл таъмини қайта тиклашга бор эътиборини қаратди.
Abi Doner тарихи компьютер клубида, кичик сармоя билан бошланган ва секин, лекин ишончли тарзда шахдам қадамлар билан ривожланиб келган. Тобора машҳурликка эришиб бораётган ресторан аста-секин ўзининг ажойиб сифати билан барчанинг эътиборни жалб қила бошлади. Аввалига Abi Doner маҳсулот сифатига қатъий эътибор қаратиб, иш вақтини кунига атиги 3 соат билан чеклаган. Мижозларга бу ёндашув ёқди ва чекланган иш вақтига қарамай, Abi Doner муваффақиятга эриша бошлади.
Бироқ, машҳурликнинг ўсиши билан бундай иш форматини доимий сақлаб қолиш имконияти йўқлиги аён бўлди. Шундай қилиб, Abi Doner 2020 йилда компьютер клубидан чиқиб, биринчи қаватдаги кенг майдонга кўчиб ўтди ва таомномани бироз кенгайтирди. Бу ресторан эгаларига барра масаллиқлардан тайёрланган юқори сифатли таомларни таклиф қиладиган тез овқатланиш ресторанининг аниқ йўналишини аниқлаш имконини берди.
Abi Doner'нинг ноёблиги унинг оддийлиги, сифати ва эркинлигида ўз аксини топган. У иккита асосий маҳсулот – гўшт ва лаваш, шунингдек, мержмек, салат ва айрон каби бошқа фойдали таомларни ҳам таклиф этади. Ҳаддан зиёд зираворлар ўрнига, Abi Doner ўз маҳсулотларининг сифатига урғу берган ҳолда, бироз хушбўй оқ мурч ишлатади.
Ресторан фаол равишда соғлом овқатланишни тарғиб қилади ва мижозларни ортиқча овқатланмасликка ундашга интилади. Мижозлар тановул қилишганидан сўнг ўзида оғирликни ҳис қилмасликлари учун уларга салатлар ва  бошқа енгил таомларни таклиф қилинади. Бундай ёндашув нафақат савдо даражасини сақлаб қолишга ёрдам беради, балки уларнинг ноёблигини ҳам таъкидлайди.
Abi Doner фалсафасининг муҳим қисми бу оммавий ривожланиш ва кўп сонли тармоқлардан узоқлашиш истагидир.
Ресторан ўз маҳсулотларининг олий сифатини сақлаб қолишга ва HoReCa соҳасида ўзига хос бетакрор муассаса бўлиб қолишга интилади. Abi Doner'нинг мақсади одамларни ҳар куни донер билан таъминлаш эмас, балки уларни ҳар ойда ҳеч бўлмаганда икки марта хурсанд қилиб, мамнунлик ҳисси ва қувонч улашишдан иборат. Ресторан раҳбарининг фикрича, бир тонна маҳсулотни кўплаб филиалларга сочиб ташламай, аксинча бир жойда сотиш анча самаралироқ. Бундай ёндашув уларга маҳсулотларнинг юқори сифатини сақлаб қолиш ва мижозларга қувонч улашишда давом этиш имконини беради.
Abi Doner келгусида ўзини шу жойда, бироқ икки баробар каттароқ кўринишда тасаввур қилади. Ресторан ўзининг сифат фалсафасига содиқ қолади ва асл донерни қадрлаганларни хурсанд қилишда давом этиб, муваффақиятини икки баробар оширишга умид боғлайди.
Abi Doner ресторандан ташқари Doner X – етказиб бериш хизматини ҳам таклиф қилади. Келгусида Doner X'ни алоҳида бренд тариқасида ривожлантириш режалаштирилган ва мижозлар учун янада мобиль маҳсулот таклиф этилади. Бугунги кунда Doner X умумий савдо ҳажмининг тахминан 35 фоизини ташкил этади.
Манзил: Олой Бозори шоҳ кўчаси, 23 (мўлжал: 17-мактаб, локация).
Instagram: @abidoner
Реклама ҳуқуқи асосида
105views0replies
0

Комментарии