• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 ноября 2023

Вертолёт иштирокидаги тўй кортежи ҳайдовчилари жазога тортилди — видео

Тошкент вилоятида тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган Captiva ҳайдовчиларига чора кўрилди.

933
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта Captiva ҳайдовчилари тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани ҳамда уларнинг тепасида вертолётда келин ва куёв учгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур ҳодиса Тошкент вилоятида содир этилган. 

Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўрганилган. Тўй вақтида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бериб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган барча транспорт воситалари ҳайдовчиларига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Видеодаги вертолётга эътибор қаратилса у Uzbekistan Airways'га тегишли UK-12504 вертолёти эканини кўриш мумкин. Аммо, хабарда вертолёт ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

933
0