Поиск
RUUZ

Общество

Намангандаги давлат боғчасида тарбиячи ёш бола ва қизчани калтаклади — видео

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

563views0replies
0

Видеодан кадр

Аниқланишича, бу хатти-ҳаракат 2022 йилнинг май ойида ташкилот тарбиячиси Г.И. томонидан содир этилган. "Тарбияланувчи Г. исмли қизалоқнинг калтакланиши билан боғлиқ ушбу ҳодиса, номаълум сабабларга кўра, ҳозирга қадар очиқланмай қолган", - дейилади хабарда.
Шунингдек, тарбиячи Г.И. ўзининг салбий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, 2022 йилнинг июнь ойида ташкилотнинг Х. исмли тарбияланувчисига нисбатан ҳам содир этган.
2022 йилнинг 17 июнь куни ушбу масала ташкилотнинг Кузатув Кенгаши аъзолари иштирокида кўриб чиқилган ва Г.И. тарбиячи лавозимидан озод этилиб, “кирчи” вазифасига тайинланган.
Бундан ташқари, Г.И.нинг жамиятда ўзини тутишига доир масала “Ёрқишлоқ” МФЙда ҳам бир неча марта кўриб чиқилган.
Айни пайтда Г.И.нинг қилмиши юзасидан тўпланган хулосавий материаллар ҳуқуқ-тартибот органларига ҳавола этиш ва у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш чоралари кўрилмоқда.
563views0replies
0

Комментарии