• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 15 ноября 2023

Тошкент вилоятида "Кўмир таъминот" МЧЖ раҳбари $50 минг пора билан ушланди

У фуқарони Сирдарё вилоят филиалига раҳбар сифатида ишга қабул қилинишида кўмаклашишга ваъда берган.

599
0
Видеодан кадр

"Кўмир таъминот" МЧЖ Тошкент вилоят филиали бошлиғи, судланган фуқарони мазкур корхонанинг ҳозирги кунда вакант ҳисобланган Сирдарё вилоят филиалига раҳбар сифатида ишга қабул қилинишида кўмаклашиш эвазига фуқародан 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур раҳбар сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди, дея хабар бермоқда ДХХ Матбуот хизмати.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

599
0