Аввалроқ, Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги заҳарланишнинг мумкин бўлган сабаби калий йодид таблеткаларини ("Антиструмин") қабул қилиш бўлганлигини маълум қилиб, "Антиструмин" тарқатишни вақтинча тўхтатди.
Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова ушбу заҳарланишни дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмаслигини қайд этган.
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги ахборотида болаларнинг заҳарланиш ҳолатига уларга йод препаратининг юқори дозада берилгани сабаб бўлганлигини маълум қилди.
”Яқинда бўлиб ўтган „Антиструмин” воқеасини олайлик, вазирлик юз фоиз тан оляпти бу "передозировка" эканлигини. Бу ҳолат билан боғлиқ бўлган барча масъул ходимлар ҳозир қонун олдида жавоб беришни бошлаяпти ва албатта жавоб беради ҳам.
Шунинг учун бундан буёғига бундай камчиликларга йўл қўймасликни шахсан мен вазир сифатида зиммамга оламан. Тизимда камчилик ва муаммолар жуда кўп йиғилиб қолгани учун тизимли ёндашувни бошлаганмиз”- дейди Амрилло Иноятов.