Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юз берди — видео

Фуқаролар Сувоқова балансида бўлган ер майдонини ноқонуний эгаллаб, атрофига ноқонуний қурилган деворни бузиб ташланишига қаршилик кўрсатишган.

679views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқандда аёллар ва ИИО ходимлари ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тойлоқ туман ҳокимлиги муносабат билдирди.
Унга кўра, Тойлоқ туманида яшовчи фуқаролар Л.Э. ва З.Ж.лар Самарқанд вилояти "Сувоқова" ДУК Тойлоқ туман филиали балансида бўлган 10 сотих ер майдонини ноқонуний равишда эгаллаб, атрофига узунлиги 25 метрдан иборат девор қуриб олган.
Фуқаро Э.Л.нинг ерга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳеч қандай ҳужжати мавжуд бўлмаган. Фуқарога Кадастр палатаси Тойлоқ туман филиали томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган деворни ўз хоҳиши билан белгиланган муддат ичида бузиб, ўз ҳолига қайтариш бўйича огоҳлантириш берган. Бироқ фуқаро ноқонуний қурилган деворни бузмаган.
"Бузиш жараёнига фуқаро Л.Э. ҳамда унинг қариндошлари фаол қаршилик кўрсатган. Ушбу жараёнда жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИБ ходимлари жалб қилинган", - дейилади хабарда.
679views0replies
0

Комментарии