Поиск
RUUZ

Общество

Энди чақалоқлар учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани онлайн олиш мумкин

Уйдан чиқмаган ҳолда онлайн портал орқали ариза берилади ва уйгача етказиб берилади.

178views0replies
0

Сайтдан скриншот

Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани my.gov.uz портали орқали ҳам уйдан чиқмаган ҳолда олиш мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.
Бунинг учун, my.gov.uz порталига кирилади ва қидирув бўлимидан “туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш” сўзлари билан қидирилади. Янги ойнадан хизматдан фойдаланиш тугмасини босиш орқали ариза берилади.
Гувоҳномага ариза берилгач 1 иш кунида туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилади.
Хизматдан портал орқали фойдаланилса, 44 минг 550 сўм (0.135 БҲМ). Шунингдек, уйгача етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд. Бу учун тўлов эса 25 минг сўмни ташкил қилади.
Маълумот учун, ушбу давлат хизматидан ота-она энди дунёга келган гўдаклари учун илк бор гувоҳнома олишда фойдаланишлари мумкин.
Бошқа ҳолатлар учун my.gov.uz’ да туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома олишга ариза бериш хизмати мавжуд.
178views0replies
0

Комментарии