Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда 20 ёшли Spark ҳайдовчиси йўл четидаги пиёдани уриб кетди

Мазкур ҳолат юзасидан, Асака туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

146views0replies
0

Видеодан кадр

Асакада пиёдани машина уриб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати изоҳ берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 16:30 атрофида, Андижон вилояти Асака тумани "Барака" МФЙ Умид кўчасида ҳаракатланиб кетаётган 2003 йилда туғилган ҳайдовчи Р.У. ўзининг Spark автомашинасида қатнов қисмининг четида турган таниши, 1996 йилда туғилган фуқаро М.И.ни туртиб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида фуқаро М.И. ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ва шифохонага мурожаат қилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Асака туман ИИБ ЙҲХ гуруҳи масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
146views0replies
0

Комментарии