• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 14 ноября 2023

Тошкентда дарахт Nexia-3 устига қулаб тушиши натижасида 26 ёшли йўловчи вафот этди

Шифокорлар томонидан кўрсатилган реанимацион чора-тадбирларга қарамасдан йўловчи қиз шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

14 ноября 2023
439
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда "Миллар" дастури.

Аниқланишича, ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 автомашинасининг устига дарахт қулаб тушган. Натижада автомашина салонида бўлган 1997 йилда туғилган қизда бош мия очиқ жароҳати билан олган оғир тан жароҳати борлиги маълум бўлди.

Жароҳат олган қиз зудлик билан тез ёрдам кўрсатилган ҳолда РШТТЁИМга олиб борилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган реанимацион чора-тадбирларга қарамасдан олинган оғир тан жароҳатлари сабабли қиз шифохонада вафот этган.

14 ноября 2023
439
0