• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 ноября 2023

Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

Ёнғин электр симлари бирлашган блок қисмида қисқа туташув натижасида содир бўлган.

638
0
Видеодан кадр

Бугун, 13 ноябрь куни соат 16:30 да, МАN русумли автобусда ёнғин ҳосил бўлгани ҳақида хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, ёнғин автобус ҳайдовчиси ўриндиғи орқасида жойлашган электр симлари бирлашган блок қисмида қисқа туташув натижасида содир бўлган. Автобус кафолат муддатида тасарруф этилаётганлигини инобатга олиб, ёнғиннинг аниқ сабаби автобус ишлаб чиқарувчи завод "TRUCK and BUS MOTORS" МЧЖ мутахассислари билан биргаликда аниқланмоқда.

Ёнғин қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 16:36 да етиб келган ва ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Ҳозирда, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан ҳам хизмат текшируви олиб борилмоқда.

638
0