Поиск
RUUZ

Политика

Ўмон ва Чехиянинг Ўзбекистондаги Элчихонасига янги элчилар тайинланди

ТИВ вазири Бахтиёр Саидов янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

57views0replies
0

t.me/bakhtiyor_saidov

Ўмон ҳамда Чехиянинг Ўзбекистондаги янги Элчиси этиб тайинланган элчилари ТИВ вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширишди. Бу ҳақда ТИВ вазири Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ҳамда Ўмон вакиллари ўртасидаги мулоқотда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди ва ҳамкорликни ҳар жиҳатдан кенгайтириш бўйича ишга солинмаган имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Элчи хонимга Ўзбекистондаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тиланди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Чехиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Любомир Фребортдан ҳам ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
Икки томон ўртасида ҳамкорликнинг янги суръатларда ривожланиб бораётгани, юқори даражадаги мунтазам алмашинувлар амалга оширилаётгани, товар айирбошлаш ҳажми ва инвестициявий лойиҳалари сони ўсаётгани қайд этилди.
"Ўзаро ҳамкорликда кўп ютуқларга эришилди, яна янги марралар кутмоқда. Жаноб Элчига алоқаларимизни янада бойитиш йўлидаги барча мақсадларига эришишини тилаб қоламиз", - дейилади хабарда.
57views0replies
0

Комментарии