Поиск
RUUZ

Спорт

Жаҳон чемпионати U-17: Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Канадага қарши ўйнайди

Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да "Manahan" стадионида старт олади.

45views0replies
0

ЎФА

Бугун, 13 ноябрь куни Индонезияда 17 ёшли футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати "В" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Канада ўртасидаги 2-тур учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Ушбу учрашув Индонезиядаги "Manahan" стадионида бўлиб ўтади. Бу баҳсни боливиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Иво Мендез, қанот ҳакамлари Алберто Карлос ва Рожер Апаза. Тўртинчи ҳакам Аранда Априсман (Индонезия).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳдаги илк турда Малига қарши баҳс олиб борди. Ушбу баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси рақибларга йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Маълумот ўрнида, Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари гуруҳдаги сўнгги турда Испания терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин 16 ноябрь куни Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади.
45views0replies
0

Комментарии