БМТ Бош Ассамблеяси Исроилнинг Фаластин ҳудудларидаги турар-жойларини ноқонуний деб эълон қилган резолюцияни қабул қилди.
Гап Шарқий Қуддус ва босиб олинган ҳудудлар ҳисобланган Голан тепаликлари ҳақида бормоқда.
Резолюцияни 145 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади. Ҳужжатнинг қабул қилинишига 7 та давлат (АҚШ, Канада, Исроил, Венгрия, Микронезия, Маршалл ороллари ва Науру) қарши чиқди. 18 та давлат овоз беришда бетараф қолди.
Натижаларга қарамай, ҳужжат юридик кучга эга бўлмайди, чунки қарши овоз берган Қўшма Штатлар вето ҳуқуқига эга (муайян қарорнинг қабул қилинишини бир томонлама блокировка қилиш ҳуқуқи).
