Поиск
RUUZ

Реклама

HONOR брендининг Ўзбекистондаги «овоз элчиси» номига бўлган танлов ғолиби эълон қилинди

Лойиҳада 751 киши овоз берган қўқонлик номзод ғолиб бўлди. Ғолиб совға сифатида бренддан бутун оила учун HONOR маҳсулотларини олган.

124views0replies
0

Мамлакатнинг ноёб овозига HONOR технологик компанияси томонидан ўтказилган танлов якунланди. Ғолибнинг овози келгусида брендни мамлакат ҳудудидаги реклама роликлари ва интернет-материалларда тақдим этади. Лойиҳа ғолиби бренднинг овоз элчиси бўлиб, нафақат катта аудитория орасида машҳурликка эришади, балки бутун оила учун компаниянинг маҳсулотларига эга бўлади.
Бренднинг танлов саҳифасида ўз овозининг намунасини Go Beyond HONOR сўзлари билан тақдим этиб, «бренд овози» номига 10 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар курашди.
Компания жамоаси овоз тембри, интонациянинг тиниқлиги, бренд номининг талаффуз қилиниши ва харизмани баҳолаб, 30 кишидан иборат финалчилар рўйхатини тузди. Кейинги босқичда эса ўзбекистонликлар ўзларига ёққан номзодга овоз бериб, ғолибни аниқлашди.
Халқ томонидан берилган овозлар натижасига кўра, ғолибликка Қўқонда истиқомат қилувчи Музаффар Неъматов эришган. Унга 751 нафар ўзбекистонлик овоз берди.
Музаффар Неъматов: «Ўз нутқим устида ишлаш – мен учун хобби. Яқинда танишим HONOR компанияси ўзининг шиори учун ноёб овоз излаётгани ва HONOR OVOZI лойиҳасини эълон қилгани ҳақида айтиб берди. Мен эса ўзимни янги йўналишда синаб кўришга қарор қилдим, ва менга ғолиблик  насиб қилди.
Ушбу лойиҳани ташкил қилган HONOR компанияси ҳамда менинг номзодимга овоз бериб, мени қўллаб-қувватлаган халқимиздан миннатдорман».
Музаффар мукофот сифатида бутун оила учун HONOR маҳсулотлари тўпламини олди: HONOR X9a, HONOR X8a, HONOR X7a ва HONOR 90 смартфонлари, HONOR Choice Earbuds X3 Lite қулоқчини, Magicbook X14 2023 ноутбуги.
Ўзбекистондаги HONOR компаниясининг минтақавий директори Чен Лонг: «Ўзбекистон барчани ўзининг меҳрибонлиги ва ноёблиги билан ҳайрон қолдиради. Бу ерда одамлар ижодий, энг муҳими – исталган жойда кўплаб иқтидорли инсонларни учратиш мумкин. Буларни кўриб, биз HONOR уларга ўзларини намоён қилишга ёрдам бера олишини тушундик. Жамоамиз барча иштирокчиларнинг ёзувларини бир неча маротаба эшитиб кўрган ҳолда, ғолибни танлашга катта масъулият билан ёндашди. Мен ўзим эса ҳар бир номзодни қўллаб-қувватладим. Натижада Музаффар энг кўп овозларга эга бўлди. Ғолибни чин дилдан табриклайман ҳамда HONOR ва Ўзбекистон халқи қатнашадиган янги тарихларни интизорлик билан кутаман».
Энди Музаффарнинг овози брендни реклама роликлари ва интеграцияларда тақдим этган ҳолда, бутун мамлакатга янграйди
Юқори технологик ечимларни танланг – HONOR билан қолинг!
Реклама ҳуқуқи асосида
124views0replies
0

Комментарии