• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 13 ноября 2023

Ушбу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +27 даражагача кўтарилади

Синоптиклар янги ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳавони эълон қилди.

225
0
UzNews.uz

Бугун, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +13…+18 даража илиқ атрофида бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Қайд этилишича, иш ҳафтаси давомида республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта бошида баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кундуз кунги ҳаво ҳарорати +21…+24 даража илиққача, республика жанубида баъзи жойларда +25…+27 даражагача илиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати ҳафта охирига келиб, кечаси +7…+10 даража илиққача кўтарилади.

Таъкидланишича, бундай ҳарорат фони ноябрь ойининг ўрталари учун иқлим қийматларидан +5…+8 даража юқори ҳисобланади.

Пойтахтда: 13-17 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўртача бўлган тезликда эсади.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +14…+16 даража илиқ, кейинчалик кундузги ҳарорат кўтарилиб, 16-17 ноябрда +21…+23 даража илиқ бўлади. Кечаси ҳарорат +5...+7 даража илиқдан, +8...+10 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

225
0