• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 ноября 2023

Тошкент метросида йўловчилари бор поезд тўхтаб қолди — видео

Метрополитен маъмурияти ҳолатга изоҳ берди.

527
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент метросида поезд тўхтаб қолгани ҳақида видео тарқалди. "Тошкент метрополитени" ДУК Матбуот хизмати маълумот берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 13 ноябрь санасида соат тахминан 09:15 лар атрофида Ўзбекистон йўналишининг Алишер Навоий бекатидан ҳаракатланишни бошлаган 40-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган ва бунинг натижасида ушбу ҳаракат таркиби тоннелнинг кириш қисмида 15 дақиқа вақт давомида тўхтатилган.

Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик ва йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслигини олдини олиш мақсадида, ортидаги 39-сонли ҳаракат таркиби орқали тиркамага олиниб, ҳаракат таркиби текширув йўлагига олиб борилган.

Ҳозирги вақтда йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

527
0