• 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 ноября 2023

Наманган ва Фарғонада ҳам халққа келган кўмирларни пуллаган шахслар ушланди

Аҳолига имтиёзли нархда тарқатилиши керак бўлган 2 минг тоннага яқин кўмирларни талон-торож қилган кўмир омбор мудирлари қўлга олинди.

461
0
Бош прокуратура

Бош прокуратура хабарига кўра, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Фарғона вилоят филиали тасарруфидаги Бувайда туман кўмир омбор мудири А.И. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 413,8 млн сўмлик 1 364,3 тонна кўмирларни гўёки фуқаролар олганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, кўмирни нақд пулга сотиб, шахсий манфаатлари йўлида талон-торож қилган.

Бундан ташқари, "Кўмир таъминот” МЧЖнинг Наманган вилоят филиали тасарруфидаги Учқўрғон тумани кўмир омбор мудири У.Н. аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 623,7 тонна кўмирларни талон-торож қилганлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан омбор мудирига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахслар процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

461
0

Популярные новости

Смотреть еще