Поиск
RUUZ

Реклама

Йилнинг исталган вақтида, ҳар хил дид ва бюджетга мос – Санкт-Петербург ўзбекистонлик сайёҳларни кутмоқда

Меҳмондўст Санкт-Петербургда ҳар бир киши ўзи учун қизиқарли нарсани топа олади ва йилнинг исталган вақтида шаҳар ҳақида ажойиб таассуротларга эга бўлади.

253views0replies
0

Санкт-Петербургда Россиядаги энг баланд собор ва дунёдаги энг чуқур метро қурилган. Бу ерда Россия денгиз флотининг ва темир йўлларининг тарихи бошланган. Шаҳар ноёб жойлашувга эга – у 444 кўприк билан боғланган 33 та оролдан иборат.
Ўзбекистонлик сайёҳлар бу ерга йил давомида келадилар. Тўғридан-тўғри авиақатновлар Санкт-Петербургни Тошкент, Самарқанд, Урганч ва Бухоро билан боғлайди, битта трансфер билан эса Термиз, Фарғона ёки Нукусдан учиб келиш мумкин. Ўзбекистон ва Россия ўртасида визасиз режим амал қилади, чегарани кесиб ўтиш учун фақат чет элга чиқиш паспорти етарли. Туризмни ривожлантириш давлат даражасида ўзаро қўллаб-қувватланади.
Саёҳатларни режалаштиришнинг қулайлиги учун Санкт-Петербургдаги воқеаларнинг ягона тақвими яратилган. У расмий Visit Petersburg туристик порталида жойлаштирилган ва етти соҳа бўйича тузилган: шаҳар ҳаёти, ишчан, маданиятли, спортга берилган, болалар Петербурги, фестиваллар ва байрамлар, 25 воқеа рўйхати.
Петербургнинг 4 мавсуми
Дарёлар ва каналлар бўйлаб навигация даврида – апрелдан ноябрга қадар, Санкт-Петербург муҳандислик санъатининг чўққисини – Нева дарёсидаги кўприкларнинг кўтарилишини томоша қилиш имконияти билан ўзига жалб қилади. Минглаб одамлар ҳар кеча шошқин дарё бўйида ёки дарё кемаларининг палубаларида зўр таассурот қолдирадиган, айниқса, ёздаги ажойиб ва оқ тунлар давридаги намойишни кўриш учун йиғиладилар.
Июнь ойида Россиянинг турли бурчакларидан меҳмонлар Шимолий пойтахтга, энг юксак нуқтаси бриг кемасининг Неванинг марказий акваториясидан салютлар ва ёруғлик шоулари остида ўтиши билан бўладиган, ўқишни битирувчиларнинг «Қизил елканлар» байрамини кўриш учун келадилар.
Кузги таътиллар – Санкт-Петербургнинг кўп боғларидан бири – шаҳарнинг тарихий марказидаги Ёзги боғдан тортиб, шаҳар атрофидаги музей-қўриқхоналарнинг боғларигача сайр қилиш учун йилнинг энг яхши вақтидир. Сайр қилишни шинам қаҳвахонада чой ичиш билан бирлаштириш, кейин эса Шимолий пойтахт бўйича саёҳатни хушманзара жамоат жойларидан бирида – масалан, «Янги-Голландия»да ёки «Севкабел Порту»да давом эттириш жуда ёқимлидир.
«Очиқ шаҳар» сайтида бепул воқеалар ва экскурсиялар акс эттирилган муҳим афишалар жойлаштирилган. Давлат музейларига ҳам рўйхат асосида бепул ташриф буюриш мумкин. Масалан, Россиядаги биринчи музей – Кунсткамера ҳар учинчи пайшанбада бепул очиқ, Зоология музейи эса – ҳар ойнинг учинчи пайшанбасида. Масалан, Росфото кўргазмаси, Шоколад музейи ёки Виктор Цойнинг «Камчатка» музейига ташриф буюриш учун эса тўлов керак эмас.
Куз-қиш даври – театр мавсумидир. Дабдабали премьералар ва очилишлар вақти. 100 дан ортиқ театрлар – классик Мариинскийдан тортиб, камерали «Мастерская»гача, бадиий қўйишлардан тортиб, муаллифлик қўйишларигача, таниқли режиссёрлардан тортиб, ўсмирлар жамоаларигача.
Янги йил байрамлари пайтида Санкт-Петербург сайёҳлар орасида энг оммабоп йўналишлардан бирига айланади. Мўл-кўл безатилган ёрқин кўчалар, янги йил ярмаркалари ва концертлар  байрам кайфиятини яратади.
Аёз ва қор – коньки, ватрушка ёки чанғилар билан чиқиш учун ажойиб сабабдир. Ҳар қишда шаҳарда 130 га яқин бепул яхмалак тайёрланади. Бу йил дунёдаги энг йирик музейлардан бири бўлган, 3 миллиондан ортиқ экспонатни ўзида жамлаган Эрмитаж олдидаги сарой майдонида сирғаниб учиш учун улкан тепалик очилади. Унинг барча залларини витриналар ёнида тўхтамасдан айланиб чиқиш учун беш соатдан кўпроқ вақт талаб қилинади. Сайёҳлар учун махсус, чоршанба кунлари соат 19:00 да музейда товус шаклидаги машҳур олтин соатни юргизиб юборилади. Қуш жонланади, думини очади, бошини ирғитади ва қўшиқ айтади.
Қишда хоккей мухлислари муз саройига ажойиб ўйинга бориб-келиш имкониятига эга. Футбол мухлислари ҳам совуқ қотмайдилар: 64 минг кишини ўз ичига сиғдирадиган «Газпром Арена» стадионининг пайдо бўлиши билан, ўйинларни томоша қилиш йилнинг исталган вақтида қулай бўлиб қолди. Мухлисларни ёғингарчиликдан очилиб-ёпиладиган том ҳимоя қилади.
Стадион атрофида замонавий меъморий доминантлар – Европадаги энг баланд осмонўпар бино «Лахта маркази» ва Фин кўрфази устидан ўтадиган пуллик автомагистраль – ғарбий тезликли диаметр қурилган. Уларнинг манзараларининг кўриниши Крестовский оролининг ғарбий қисмининг қирғоғидан очилади, у ерда қишда яхмалак тайёрланади, 2025 йилнинг ёзига эса бутун йил давомида ишлайдиган ва иситиладиган очиқ сузиш ҳавзаси қурилади.
Ҳамма учун жой етадими?
2022 йилда Санкт-Петербургга 8 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Шаҳарнинг меҳмонхона фонди ва туристик инфратузилмаси бир вақтнинг ўзида юз минглаб меҳмонларни қабул қилишга тайёр. Бу тўғрисида футбол бўйича Жаҳон чемпионати ва хоккей бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилганидан сўнг ишонч билан гапириш мумкин. 7000 дан ортиқ меҳмонхона саёҳатчиларнинг хизматида бўлади. Шаҳарнинг марказий қисмида хонани ижарага олиш суткасига 1500 рублдан бошланади.
Ишбилармон сайёҳлар оқими Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми томонидан рағбатлантирилмоқда. Энг йирик бизнес-тадбирлар орасида, шу жумладан, Санкт-Петербург халқаро юридик форуми, Санкт-Петербург халқаро маданий форуми ва Санкт-Петербург халқаро газ форуми ҳам бор.
Шаҳарнинг жаҳон миқёсидаги бизнес маркази каби илгарига сурилиши бўйича Конгресслар ва кўргазмалар бюроси шуғулланмоқда.
2023 йил 15 ноябрдан 17 ноябрга қадар Санкт-Петербургнинг Туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Конгресслар ва кўргазмалар бюроси шаҳарнинг туризм ва ишбилармонлик салоҳиятини Тошкент шаҳрида «Ипак йўлида туризм – 2023» халқаро ярмаркасида тақдимот этади.
Реклама ҳуқуқи асосида
253views0replies
0

Комментарии