• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 ноября 2023

Андижонда учта туман кўмир омбори мудирлари аҳолига ажратилган кўмирларни “еб юборишди”

Омбордаги уч тоннадан кўп кўмирларни талон-торож қилган омбор мудирларига жиноят иши қўзғатилди.

401
0
Андижон вилояти прокуратураси

Андижон вилоятининг 3 та туманидаги “Кўмир таъминот” МЧЖ тасарруфидаги омбор мудирлари халқ кўмирини талон-торож қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

“Кўмир таъминот” МЧЖнинг Андижон вилоят филиали тасарруфидаги Андижон туман кўмир омбор мудири Ш.Б. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 362,3 млн сўмлик 1,22 минг тонна кўмирни талон-торож қилган.

Шунингдек, Булоқбоши туман кўмир омбори мудири С.Н. 178,3 млн сўмлик 445,5 тонна ҳамда Жалақудуқ туман кўмир омбор мудири Й.Ю. 421,7 млн сўмлик 1 419,9 тонна кўмирларни гўёки фуқаролар олганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, кўмирни нақд пулга сотишиб, шахсий манфаатлари йўлида талон-торож қилишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан омбор мудирлари Ш.Б., С.Н., ва Й.Ю.га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а ” банди ва бошқа моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ушбу шахслар Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Жиноят ишлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

401
0