Поиск
RUUZ

Криминал

"Бек Барака" бозори директор ўринбосари $20 минг пора билан ушланди

У бозор балансидаги янги типда қурилган енгил конструкцияли савдо дўконини фуқарога сотмоқчи бўлган.

146views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган "Бек Барака ихтисослашган савдо комплекси" МЧЖ директори ўринбосари фирибгарлик йўли билан бозор балансидаги янги типда қурилган енгил конструкцияли савдо дўконини сотмоқчи бўлди.
У дўконни ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг шаҳар бошқармаси билан ўтказилган фаол тадбирда ушланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
146views0replies
0

Комментарии