Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида маданий мерос соҳаси бўйича битим имзоланди

Битим археологик ва этнологик материалларни талон-торож қилишни олдини олишни белгилайди.

117views0replies
0

t.me/madaniy_meros_uz

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида "Ўзбекистоннинг археологик ва этнологик материаллари тоифаларида импорт чекловларини жорий этиш тўғрисидаги Битим"нинг имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Икки томонлама битимни Маданий мерос агентлиги директори Баҳодир Абдикаримов ва АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник имзолади.
"Ушбу келишув Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида музей ашёлари ва маданий бойликларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш ва қайтариш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади"- деди Агентлик директори ўз нутқида.
Битим "Археологик ва этнологик материалларни талон-торож қилишни олдини олиш ва махсус рўйхатга киритилган объектларни олиб киришга чекловлар"ни белгилайди.
"Бугун тарихий кун, чунки Ўзбекистон Марказий Осиёда АҚШ билан маданий бойликлар тўғрисидаги битимни имзолаган биринчи давлат бўлди. Ўзбекистондан ташқари, дунёнинг яна 25 та мамлакати АҚШ билан шу каби шартномалар тузган. Маданий мерос, санъат ва санъат асарларини муҳофаза қилиш осон иш эмас. Шунинг учун ҳам ушбу келишув бугунги кунда жуда муҳим қадамдир.
Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш учун АҚШ ҳукумати 1 миллион долларни ажратди. Биз Ўзбекистондаги маданий меросни ҳимоя қилиш ва унинг бой тарихини дунёга намойиш этиш борасидаги саъй-ҳаракатларингизга ҳамкорлик қилиш истагидамиз" - дея қайд этди Жонатан Ҳеник.
117views0replies
0

Комментарии