Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида кадастрлар палатасининг тумандаги ходими $15 минг пора билан ушланди

У деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 17 гектар ер майдонини ижарага олиб беришни ваъда қилган.

477views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани филиали ходими ва 1981 йилда туғилган шахс ўзаро тил бириктириб, деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога тумандаги фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
Улар сўралган пул маблағини олган вақтларида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
477views0replies
0

Комментарии