• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 11 ноября 2023

Ўзбекистонлик самбочи қизлар жаҳон чемпионатида тарихда илк бор олтин медални қўлга киритишди

Ереванда бўлиб ўтаётган самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик самбочи қизлар барча рақибларини мағлуб этишди.

515
0

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг биринчи куни ўзбекистонлик самбочилар олтин медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда Миллий Олимпия Қўмитаси Матбуот хизмати.

Унга кўра, -50 кг вазн тоифасида Гулсевар Ўроқова, -59 кг вазн тоифасида эса Ибодатхон Агожогонова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритишди.

Жанговар самбода эса -79 кг вазнли Фурқат Рўзиев кумуш медалга эга чиқди.

Маълумот ўрнида, бунга қадар Ўзбекистон самбочи қизлари катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритишмаган. Гулсевар ва Ибодатхоннинг олтин медаллари ўзбек самбоси тарихида янги саҳифа очди.

515
0