• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 ноября 2023

Тошкентда йўловчи автобус йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб турган Nexia билан тўқнашди— видео

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

457
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда автобус ва енгил машина тўқнашгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ маълумот берди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 8:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси Ашхобод боғи чорраҳасида содир бўлган. 41 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги 21-сонли йўналишдаги автобус Nexia-1 автомобили билан тўқнашиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаракат вақтида автобус йўл қатнов қисмининг чап бўлагида ҳеч қандай авария ҳолатини англатувчи белгиларини қўймасдан ва авария чироқларини ёқмасдан тўхтаб турган Nexia-1'нинг орқа қисмига бориб урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Содир этилган ушбу ЙТҲ натижасида Nexia-1 ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган. Автобус ва енгил автомобиль техник шикастланган.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

457
0