Поиск
RUUZ

Реклама

Hack4DigitalVillages инновацион хакатонига аризаларни қабул қилиш бошланди

БМТ ФАО ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори IT Park ва CGIAR Accelerate for Impact Platform кўмагида ташкил этилган Hack4DigitalVillages инновацион хакатони учун кучларни бирлаштирмоқда.

54views0replies
0

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда ва IT Park ва CGIAR Accelerate for Impact Platform кўмагида Hack4DigitalVillagesинновацион хакатонида иштирок этиш учун аризалар қабули бошланганини эълон қилади.
Тадбирдан мақсад Фарғона водийси ёшларининг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини сафарбар қилиш ва Ўзбекистон Фарғона водийсидаги ФАОнинг синов тариқасидаги рақамли қишлоқлар аҳолисига фойда келтирадиган рақамли инновацияларга эътибор қаратишдан иборат.
Хакатон ёш дастурчилар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва технология ихлосмандлари учун ноёб муаммоларни ҳал қилиш ва маҳаллий фермерларнинг қишлоқ хўжалиги амалиётини такомиллаштиришга қаратилган рақамли ечимларни биргаликда яратиш ва ишлаб чиқиш учун платформани тақдим этади.
Тадбир 24-26 ноябрь кунлари Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалида бўлиб ўтади. Уч кун давомида иштирокчилар фермерлар билан учрашиш, тажриба алмашиш ва улар билан бевосита ишлаш имкониятига эга бўладилар.
Хакатон давомида иштирокчилар ФАО, ЕХҲТ, CGIAR, USAID, IT Park, университетлар ва бошқа ташкилотлар экспертларидан ёрдам ва маслаҳатлар оладилар, шунингдек, ўз ечим ва тақдимотларини такомиллаштириш бўйича бир қатор машғулотларда қатнашадилар.
Hack4DigitalVillages фарғоналик ёшларни Фарғона водийсининг қишлоқ аҳолисига таъсир кўрсатаётган қуйидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш учун технологиялардан фойдаланган ҳолда, истиқболли ва инновацион ечимларни тақдим этишга таклиф қилади:
- иссиқхоналарни бошқариш;
- сувдан самарали фойдаланиш ва суғориш;
- пестицидларни бошқариш ва назорат қилиш;
- агробизнесни ривожлантириш учун таълим.
Танлов комиссияси барча аризаларни кўриб чиққан ҳолда, юқорида санаб ўтилган муаммоларини ҳал қилиш учун Буюмлар интернети (IoT) ва сунъий интеллект (SI) имкониятларини тадқиқ қилишга қаратилган таклифларга алоҳида эътибор қаратади. Иштирок этиш учун 25 га яқин жамоалар танлаб олинади.
Кимлар ариза топшириши мумкин? 16 ёшдан ошган индивидуал аризачилар ва икки ёки уч иштирокчидан иборат жамоалар. Рўйхатдан ўтиш пайтида жамоага эга бўлмаган иштирокчилар хакатоннинг биринчи кунида ўз шерикларини топишлари мумкин. Фарғона водийсидаги университет талабалари, қишлоқ хўжалиги муаммолари ечимларини ишлаб чиқишга қизиққан IT-мутахассислар, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мутахассислар, маркетинг бўйича мутахассислар, маҳсулот эгалари ва Фарғона водийси ёки унинг атрофида яшовчи фермерлар ариза топширишлари мумкин.
Иштирокчиларнинг хилма-хиллигини таъминлаш мақсадида, хакатон ўзбек ва инглиз тилларида, рус тилига синхрон таржима қилинган ҳолда ўтказилади. Тўлақонли мулоқотни таъминлаш учун ҳар бир жамоада инглиз тилини биладиган камида битта иштирокчи бўлиши керак.
Hack4DigitalVillages энг яхши бешта жамоани умумий қиймати $13 000 бўлган техник жиҳозлар билан мукофотлайди, шунингдек, доимий мураббийлик ва қўллаб-қувватлаш имкониятини тақдим этади.
Мураббийлик тўплами ҳар бир жамоанинг эҳтиёжларига мослаштирилган индивидуал мураббийлик машғулотлари, олти ой давомида IT Park офис майдони, компьютерлар ва 3D принтерларидан фойдаланиш имкониятини ўз ичига олади. Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади ғолибларга ишланмаларининг илмий асосларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш имкониятини тақдим этган ҳолда, ўз ғояларини муваффақиятли бизнес лойиҳаларга айлантиришга кўмаклашишдир.
Аризалар 2023 йил 22 ноябрь соат 18:00 га қадар ҳавола орқали қабул қилинади.
***
Hack4DigitalVillages инновацион хакатони – ФАО ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторининг иккита ташаббуси доирасидаги махсус тадбир.
ФАОнинг Ўзбекистондаги Digital Villages Initiative (DVI) ташаббуси қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш, фермерларнинг рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва Фарғона водийсининг қишлоқ ҳудудларида ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган. DVI ташаббуси Новкент ва Юксалиш қишлоқларини рақамли ривожланиш босқичига йўналтириш мақсадида 2023 йилда Ўзбекистонда ишга туширилган. Ушбу ташаббус жамоатчилик иштирокига асосланган бўлиб, қишлоқ аҳолиси, айниқса, ёшларнинг қишлоқ жамоалари дуч келадиган муаммоларни биргаликда аниқлаш ва ҳал қилиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Ўзбекистондаги DVI лойиҳаси бир нечта асосий элементларни, жумладан иссиқхоналар учун очиқ кодли IoT-қурилмаларни йиғишни ўз ичига олади. Шунингдек, лойиҳа давомида ушбу қурилмалар Digital Village Camp доирасида кичик фермерлар орасида тажриба сифатида жорий этилади.
Бундан ташқари, мақсадли жамоаларда рақамли саводхонлик ва тадбиркорлик бўйича ўқув дастурларини интеграциялаш ва Digital Villages Hub – ҳамжамиятлар ўртасида билим алмашиш учун рақамли платформани яратиш, шунингдек, Telegram ва YouTube да қишлоқ хўжалиги бўйича махсус билим ва тажрибаларнинг рақамли омборини яратиш амалга оширилади.
Шу билан бир вақтда, ҳар ҳафта DVI Living Labs онлайн сессиялари ўтказилади, бунда Новкент ва Юксалиш қишлоқ жамоалари муҳим мавзуларни муҳокама қилиш ва онлайн видеочат орқали билим алмашиш учун мутахассисларни таклиф қилиш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, DVI лойиҳаси доирасида Тожикистондаги DVI ҳамжамияти билан биргаликда ривожланишга кўмаклашиш мақсадида махсус тадбирлар ташкил этилади. Ушбу тадбирлар Hack4DigitalVillages инновацион хакатони билан якунланади.
Иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори (PCUz) кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди ва IT ва рақамлаштириш орқали ёшларни иш билан таъминлаш имкониятларини оширади. Йиллар давомида PCUz салоҳиятни ошириш бўйича кенг кўламли ташаббус ва чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Буларга Ўзбекистон ёшларининг бизнес, рақамли ва IT салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи акцелерация дастурлари, хакатонлар, IT-танловлар ва инкубация дастурлари киради.
Ҳавола орқали Digital Villages Initiative ташаббуси ҳақида кўпроқ билиб олинг.
Digital Villages Initiative ташаббуси Новкент ва Юксалиш қишлоқларидаги ақлли сенсорлар ва жонли лабораториялар орқали қандай таъсир ўтказгани ҳақида кўпроқ билиб олинг: fao.org/fao-stories.
Реклама ҳуқуқи асосида
54views0replies
0

Комментарии