Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шанба кунига келиб, куннинг иккинчи ярмида Бухоро ва Навоий вилоятларида, кечга томон эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб яна ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида ва Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. 10-12 ноябрь кунлари республиканинг баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 11 ва 12 ноябрь кунлари кечга томон ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёғингарчилик кучли бўлади. Бугун ва дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси +3...+8 даража кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда 10 ноябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. 11 ноябрьда кечга томон ёмғир ёғади. 12 ноябрьда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кузатилмайди.
Кундуз кунги ҳарорат бугун ва эртага +16...18 даража, якшанба куни эса +13...+15 даража, кечаси +4...+7 даража илиқ атрофида бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 11 ноябрда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.