Бугун, 10 ноябрь куни Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла ва унинг фарзанди Лаура Маттарелла Бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Олий мартабали меҳмонлар мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.
Ўзбекистоннинг қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунга қадар, 3 минг йиллик давр ичида юз берган энг муҳим воқеаларни ўзида мужассам этган ушбу мажмуа Италия делегацияси аъзоларида катта таассурот қолдирди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонга ташриф буюраётган меҳмонларнинг Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.