• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 9 ноября 2023

Бугун Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия президенти Ўзбекистонга келади

Италия президенти Сержо Маттарелла 9-11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

205
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия президенти Сержо Маттарелла 9-11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Кун тартибидан Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон президентининг жорий йил июнь ойидаги Италияга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Саммит якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек, Президент Сержо Маттарелла Самарқанд ва Хива шаҳарларига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси билан танишади.

205
0