Поиск
RUUZ

Политика

Бугун дунё сиёсий архитектураси ўзгармоқда ва глобал қайта қурилиши содир бўлмоқда — Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида нутқ сўзлади.

153views0replies
9

president.uz

"Бугун кўз ўнгимизда дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда ва глобал қайта қурилиши содир бўлмоқда.
Бу мураккаб жараёнларда ўзининг катта ўрнига эга бўлган Ташкилотимиз давлатлари биргаликда ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилиши, вужудга келаётган хавф-хатарларга қарши самарали ечимлар топиши муҳимдир", - деди президент.
Шунингдек, Мирзиёевнинг айтишича, ташкилотни ислоҳ қилиш ва унинг самарадорлигини ошириш, халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Келгуси йилда ташкилотга раислик қиладиган Эрон Ислом Республикасининг минтақавий савдони ривожлантириш орқали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш борасидаги режа ва мақсадлари тўлиқ қўллаб-қувватланади.
Боку шаҳрида Тоза энергия марказини ташкил этиш ва минтақавий электр энергияси бозорини яратиш масаласи бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Экология соҳасида юқори даражадаги мулоқот платформаси тузилди. Туризм ҳамкорлигини янада кенгайтириш мақсадида биринчи бор Ташкилот туроператорлари тармоғи яратилди ва Хавфсиз туризмни ривожлантириш дастури тасдиқланди.

"Биз иқтисодиётни либераллаштириш, халқимизнинг турмуш даражаси ва фаровонлигини янада юксалтиришга асосий эътиборни қаратяпмиз. 2030 йилга қадар ушбу иқтисодий кўрсаткични яна икки баробарга оширишни мўлжаллаяпмиз. Бунга, аввало, “яшил” иқтисодиёт ва замонавий инфратузилмани барпо этиш, хусусий секторни рағбатлантириш ва янги иш ўринлари яратиш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ҳисобидан эришиш кўзда тутилмоқда", - давлат раҳбари.

153views0replies
9

Комментарии