Поиск
RUUZ

Политика

Танзила Нарбаева БМТ бош котиби ёрдамчиси, Глобал форум директори билан учрашди

Учрашувда соғлиқни сақлаш, экология, иқлим ўзгариши йўналишларидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

17views0replies
0

senat.uz

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган БМТ бош котиби ёрдамчиси, Кўкаламзорлаштириш ва ўрмонлар бўйича Глобал форум директори Джульета Биао Куденукпо билан учрашди.
Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, соғлиқни сақлаш, экология, иқлим ўзгариши йўналишларидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Иқлим ўзгаришига қарши курашда унинг болалар, ёшлар ва аёлларга таъсирини ҳисобга олган ҳолда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида БМТ ва унинг ихтисослашган идораларининг фаол иштирокида "яшил" технологияларни кенг жорий этиш ва замонавий иқлим технологияларини жалб қилиш бўйича техник қўллаб-қувватлашда янги чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Конструктив ва амалий руҳда кечган учрашув якунида мулоқотни тизимли давом эттириш, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар кўламини кенгайтиришга келишиб олинди.
17views0replies
0

Комментарии