• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 9 ноября 2023

Озарбайжон, Эрон ва Тожикистон президентлари Тошкентга етиб келишди

Уччала давлат раҳбарларини Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

285
0
t.me/hidoyatov_bsh

Кеча 8 ноябрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, бугун 9 ноябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Уччала давлат раҳбарларини Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Олий мартабали меҳмонлар ўзлари учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетишди.

Бугун, 9 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

285
0