Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон рафиқаси Эмине Эрдўғон билан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида иштирок этиш учун Тошкентга келди.
Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров, рафиқаси Ойгул Жапарова, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов ва Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар пойтахтдаги ИҲТ саммитига етиб келди.
Эслатиб ўтамиз, саммит тадбирлари 8 ва 9 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев бугун, 8 ноябрь куни Тошкентга келган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Хусусан, бугун Қирғизистон, Туркия президентлари, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари ва ЭКО Бош котиби билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Эртага, 9 ноябрь куни олий даражадаги учрашув бўлиб ўтади. Унинг доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

