Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида автобус билан тўқнашган Cobalt ёниб кетди — видео

Ҳодиса юзасидан вилоят ИИББ маълумот берди.

122views0replies
0

t.me/BB_Tulyaganov/3926

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Олмалиқ шаҳрида Cobalt ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 8 ноябрь куни соат тахминан 07:20 ларда Олмалиқ шаҳар Тотувлик ва Эҳтиром кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. 
24 ёшли ҳайдови А.Ғ. бошқарувида бўлган Cobalt ва 56 ёшли С.С. бошқарувида бўлган Isuzu автобуси ўзаро тўқнашган. Натижада, Cobalt'нинг мотор қисмида қисқа туташув содир бўлиши оқибатида автоулов ёниб кетган. Ёнғин қисқа муддат ичида ҳудудий ФВБ томонидан бартараф этилган.
"ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда'', - дейилади хабарда.
122views0replies
0

Комментарии