Япония Императори Нарухито Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловни "Чиқаётган қуёш катта кордон" ордени билан мукофотлади. Мукофот А.Комиловга Императорнинг Токиодаги қароргоҳида тантанали тарзда топширилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
"Чиқаётган қуёш катта кордон" ордени - Япониянинг энг қадимий мукофотларидан бири ҳисобланиб, А.Комиловга икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун берилди", - дейилади хабарда.
Орденни Япония императори Нарухито бош вазир Фумио Кишидо иштирокида топширди. Орден Япониядаги энг қадимги ва мамлакатнинг энг олий мукофоти ҳисобланади. Тадбирда Япония Бош вазири Фумио Кишида иштирок этди.