Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, саммитда президент Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ҳамда ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий иштирок этади.
Бугун, 8 ноябрь куни делегациялар Тошкентга кела бошлайди. Шавкат Мирзиёев уларнинг раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Жумладан, бугунга Қирғизистон, Туркия президентлари, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари ва ИҲТ бош котиби билан музокаралар режалаштирилган.
Эртага, 9 ноябрь куни олий даражадаги йиғилиш бўлиб ўтади. Унинг доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.