Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада келин-куёв тўйини кутубхонада ўтказишди — видео

Ёшлар дастлаб, айнан шу кутубхонада танишиб, никоҳини ҳам шу ерда ўтказишга қарор қилган.

177views0replies
0

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида икки ёш никоҳ тўйини кутубхонада ўтказди. Бу ҳақда "Овоза" дастури хабар берди.
Маълум қилинишича, келин-куёв айнан Қўқон шаҳридаги "Амирий" кутубхонасида танишиб қолган. Келин ушбу кутубхонада фаолият олиб борган, куёв эса китоб ўқишга бу кутубхонага тез-тез ташриф буюриб турган. Шу ерда танишган икки ёш никоҳини ҳам шу кутубхонада ўтказишга қарор қилган.
"Ўқишдан бўш вақтларим бадиий китоблар мутолааси билан банд бўлиш учун шу ерга кўп келаман. Бўлажак турмуш ўртоғимни шу кутубхонада 2023 йил июль ойида учратганман", – дея таъкидлади куёв.
Таъкидланишича, ёшларнинг ота-онаси ҳам беҳад хурсанд бўлган.
"Фарзандим ниҳоятда китобсевар. Ойлик олиши билан китоб сотиб олади. Келинимни ҳам шу кутубхонада учратиб, бир-бирларига маъқул келибди. Тақдир экан, никоҳ жараёнида қатнашиб турибмиз", — дейди куёвнинг онаси.
Тадбирда Қўқон шаҳри ҳокими Маруф Усмонов ҳам иштирок этиб, ёшларга бахт тилаган.
177views0replies
0

Комментарии