Куни кеча Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша пойтахтига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.
Бунгача у Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий бошқармасида, 2020 йилда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги консули лавозимида ишлаган.
Амирсаид Аъзамхўжаев 2015 йилдан буён Варшавадаги дипломатик миссияга Ўзбекистоннинг Польшадаги Муваққат ишлар вакили, 2019 йил май ойидан эса Фавқулодда ва Мухтор элчи лавозимида раҳбарлик қилган Баҳром Бабаев ўрнини эгаллади.